Махфийлик сиёсати

Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни хавфсизлиги ва махфийлиги тўғрисида қайғурамиз. Биз сизнинг розилигингизни олмасдан ушбу маълумотларни учинчи шахсга сотмаймиз ва ижарага бермаймиз, шунингдек биз маълумотларни йиғишда кўрсатилган мақсадлардан ташқари, улардан бошқа ҳеч қандай турли максадлар йўлида фойдаланмаймиз.

БИЗ СИЗНИНГ ШАХСИЙ ХАЁТИНГИЗ ҲИМОЯСИ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРАМИЗ

Биз қандай маълумотларни тўплаймиз?
Биз нимага шахсий маълумотларни йиғамиз?
Nokia мосламасидан дастлабки фойдаланиш
Биз шахсий маълумотларни берамизми?
Болалар тўғрисида маълумот тўплашга биз қандай муносабатда бўламиз?
Маълумотлар сифатига қандай фикр билдирамиз?
Шахсий маълумотларни ҳимоя этиш учун биз қандай чора-тадбирларни қўллаймиз?
Cookies ва веб-маёклардан қандай фойдаланамиз?
Сиз қандай ҳуқуқларга эгасиз?
Сизнинг шахсий маълумотларингизни администратори(маъмури) ким?
Амалдаги махфийлик сиёсатидаги ўзгаришлар

БИЗ СИЗНИНГ ШАХСИЙ ХАЁТИНГИЗ ҲИМОЯСИ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРАМИЗ

Қонуний кучга кирган санаси 23.11.2010

Nokia сизнинг маълумотларингиз ва шахсий ҳаётингиз химоясини таъминлаш ва бу соҳада амалдаги қонунларга риоя этишга интилади. Мазкур махфийлик сиёсати(келгусида «Сиёсат») шахсий маълумотларга биз қай йўсинда ишлов беришимизни тушунтиради. Ушбу ҳужжатда учрайдиган «шахсий маълумотлар» атамаси маълум бир инсоннинг(жисмоний шахс) шахсий маълумотларини англатади. «Nokia» (шунингдек сўзлар «биз», «бизга», «бизники» ва ҳоказо.) Nokia Бирлашмаси(Корпорация)ни, жумладан унинг шўъба компанияларини англатади. Мазкур Сиёсат Nokia сизнинг маълумотларингизни маъмури бўлганда ёки қаерда биз мазкур сиёсатдан фойдаланиш ҳақида хабарлар жўнатган бўлсак, айнан шундай ҳолатларда сизнинг шахсий маълумотларингиз устидан ишлаш мақсадида қўлланилади.

Биз турли хилдаги хизмат таърифлари ва хабарномалар ёрдамида бизнинг маҳсулотларимиз ва хизматларимизга боғлиқ бўлган шахсий ҳаёт ҳимояси мавзусида қўшимча маълумотларни тақдим этиш имкониятига эгадирмиз. Ҳар қандай низо ва ихтилофлар доирасида бундай маълумотлар мазкур сиёсат олдида имтиёзли кучга эга.

Cизнинг мосламангизда ўрнатилган учинчи шахсни хизмат турлари мосламангиздаги маълумотларга кириш имконини беради. Бизнинг маҳсулот ёки хизмат турлари интернет веб саҳифаларига ва ўзининг шахсий махфийлик сиёсатига эга бўлган бошқа компаниялар хизмат турларини манбалар руйхатига ўзида мужассам этади. Биз сизга шундай тарафлама хизмат турлари муносабатларида қўлланиладиган махфийлик сиёсатини ўрганишингизни тавсия қиламиз. Nokia учинчи шахсларда мавжуд бўлган бундай турдаги хизмат турлари ёки уларнинг шахсий ҳаёти ҳимояси амалиёти борасида жавобгар эмас.

Ушбу интернетдаги сайтдан фойдаланиш ва/ёки шахсий маълумотларни Nokia компаниясига тақдим этиш орқали, сиз ўзингизни шахсий маълумотларингизни мазкур Сиёсатда белгиланган тартибда ишлатилишига ўз розилигингизни берган бўласиз. Агар сиз мазкур Сиёсатни шартларига рози бўлмасангиз, сиздан ушбу интернетдаги сайтдан фойдаланмаслигингизни ва шахсий маълумотларингизни Nokia компаниясига тақдим этмаслигингизни илтимос қилиб сўраб қоламиз.

Қоидага қўра, сиз бизнинг маҳсулотларимизни харид қилганингизда, бизнинг маҳсулот ва хизмат турларимиздан фойдаланиш учун сайтимиздан руйхатдан ўтганингизда ва компания билан ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларини олиб борганингизда биз сизнинг шахсий маълумотларингизни йиғамиз. Қуйида биз томондан йиғиладиган маълумотлар туркумини мисоллари келтирилган.

  • Сиз фойдаланаётган бизнинг маҳсулот ва хизмат турларимиз. Сиз бизнинг маҳсулот ва хизмат турларимиздан фойдаланганингизда сизнинг IP-манзилингиз, кириш вақтингиз, қайси интернет сайтдан кириб келганингиз, ташриф буюрган саҳифаларингиз, фойдаланган манба ресурсларингиз, илова ва мундарижаларда сиз томондан кўрилган маълумотлар, шунингдек сизнинг интернет браузерингиз томонидан тақдим этиладиган бошқа маълумотлар автоматик тарзда Nokia да тўпланади. Бизнинг баъзи бир мобил хизмат турларимиздан-сизнинг мобил мосламангизни ноёб идентификатори абонентни, тармоқли хизмат турларини етказиб берувчи махсус идентификаторлари аниқлаш мумкин, шунингдек тармоқни созлаш ва бошқа шунга ўхшаш маълумотлар бўйича турли хизмат турларини бажариши мумкин. Агар сиз бизнинг маҳсулот ва хизмат турларимиздан фойдаланаётган ёки биз билан телекомуникация тармоқлари ёрдамида ўзаро яқин алоқада бўлсангиз, сизнинг мобил(уяли) алоқа операторингиз аниқ бир қўшимча маълумотларни, масалан сизнинг мобил(уяли) телефонингиз рақамини бизга етказиши мумкин. 
  • Сиз бизга тақдим этадиган маълумот. Биз сиздан қуйидаги маълумотларни исмингиз, электрон почтангиз манзили, почтангиз манзили, шунингдек фойдаланувчи исми, пароли(махфий сўз), шартларимизга розилигингиз ҳақида маълумот, ўрнатишни ҳоҳлаётган мосламалар, ўрнатмалар, мурожаатлар, шахслар ёши, жинси, почта индекси ва тил турини танлаш ва ҳоказоларни тақдим этишингизни сўрашимиз мумкин. Шунга алоҳида аҳамият берингки, аниқ бир шахсни аниқлашга имкон бермайдиган сиздан олинган баъзи маълумотларни, сиз ўзингизни шахсий маълумотларингизни тақдим этганингиздан кейин юқорида келтирилган тарзда аниқлаш имкони пайдо бўлади. Бундан ташқари, амалдаги қонунчилик доирасида биз маълумот руйхатларини жўнатиш билан шуғулланувчи ижаравий компаниялар ва бошқа шунга ўхшаш умумий фойдаланиш мумкин бўлган манбалардан аниқ бир шахсий маълумотларни олишимиз мумкин. Бизнинг баъзи хизмат турларимиз сизга бошқа инсонлар ҳақида маълумотларни тақдим этиш имконини беради масалан агарда из маҳсулотга буюртма берсангиз ва уни бошқа фойдаланувчига тўғридан тўғри етказилишини ҳоҳласангиз ушбу хизмат туридан фойдаланишингиз мумкин.
  • Сизнинг транзакцияларингиз биз билан. Биз сизнинг маҳсулотларимиз ва хизмат турларимиздан фойдаланганлигингиз ҳамда биз билан ўзаро алоқангиз ҳақида маълумот йиғамиз. Бундай маълумот сиз юборган сўров ва мурожатномалар, тақдим этилган маҳсулотлар ва хизмат турлари ҳақида маълумотларни, етказиб берилган маҳсулот ҳақида маълумотлар, банкдаги ҳисоби рақами, кредит карта ҳақида маълумот, ҳисоб рақамларни кўрсатиш учун манзил, кредитга лаёқатлилик бўйича текшириш натижалари ва бошқа шунга ўхшаш молиявий маълумотларни, сиз билан Nokia ўртасида тузилган шартнома ва битимлар тўғрисида батафсил маълумотларни, сиз томондан мундарижада тақдим этилган контакт ва хабарлар ҳақида тўлиқ маълумотлар ва транзакциялар бўйича шунга ўхшаш маълумотларни ўзида мужассам этади. Амалдаги қонунчилик асносида биз ўзимизнинг мижозларни қўллаб қувватлаш марказимиз ёки бошқа шунга ўхшаш хизмат турларимиз билан амалга оширган суҳбатларингизни ёзиб олиш имкониятига эгамиз.
  • Жойлашуви ҳақида маълумотлар. Манзил жойлашувини қидиришга асосланган хизмат турлари ва вазифалар сунъий йўлдош маълумотларини, симсиз тармоқ (Wi-Fi) ёки тармоқ жойлашуви орқали аниқланадиган бошқа маълумотлар масалан IP- манзилларни ишлатиши мумкин. Тармоқли инфратузилма ёрдамида мобил мосламани жойлаштириш усуллари, масалан А-GPS, қисқа муддат ичида сизга бирор нарсани жойлашув манзили ҳақида янада аниқ маълумотларни тақдим этади. Ушбу жойлашувни аниқлаш усулларидан фойдаланишда симсиз тармоқ идентификаторлари билан, шунингдек сизнинг мосламангиpни ноёб идентификаторлари ёки тармоқли хизмат кўрсатиш серверлари билан сизнинг жойлашувингиз ҳақида маълумотлар алмашиниши содир бўлади. Nokia ушбу маълумотлар устидан аноним(махфий) тартибда ишлайди. Сизни жойлаштириш созлашларингиздан келиб чиққан ҳолда ва бошқа хизмат турларини етказиб берувчиларни жойлашувини аниқлашда Nokia назорат қилмайдиган ва ишлатмайдиган бошқа етказиб берувчилар серверига сизнинг мосламангиз уланиши мумкин. Биз сизга ана шундай хизмат кўрсатувчиларни махфийлик сиёсатини текшириб чиқишингизни тавсия қиламиз бунда сиз уларни сизнинг жойлашувингиз ҳақидаги маълумотларни қандай ишлатаётганини кўриб тушунча ҳосил қиласиз. Сиз мосламангизни жойлашуви созлашларини ўзгартиришингиз мумкин, масалан жойлашув усулларини ёки жойлашув серверларини ўзгартириш ёки ўчириш ва сизнинг жойлашувингиз ҳақидаги маълумотларни аниқлилик даражасини ўзгартиришингиз мумкин.

    Nokia жойлашув манзилини аниқлашнинг турли хилдаги хизмат турлари ва вазифаларини таклиф этади бунинг учун сизнинг жойлашувингиз ҳақида маълумот керак бўлади. Масалан, сиз жойлашув манзили бўйича қидиришни амалга оширсангиз жўғрофик жойлашувига асосланиб об ҳаво маълумоти тўлиқ вазифасидан фойдаланинг ёки картографик маълумотларни сўранг, сизнинг жойлашувингиз ҳақида маълумот сизга керакли мундарижани тақдим этиш мақсадида Nokia га юборилиши мумкин. Ушбу ҳолат жойлашувга асосланган рекламада ҳам ишлатилиши мумкин. Жойлашув маълумотларига асосланган баъзи бир хизмат турлари сизга шахсий маълумотларингизни жойлашувингиз манзили билан ўзаро боғланишини аниқлашга имкон беради. Жойлашув ҳақидаги маълумотлар базасида керакли хизмат турлари ва вазифалари бўйича батафсил маълумотни маҳсулотларимиз ва хизмат турларимизни қўшимча материаллари ва қўлланмаларидан топишингиз мумкин..

Биз нима учун шахсий маълумотларни йиғамиз?

Nokia қуйидаги мақсадларда сизнинг шахсий маълумотларингиз устидан ишлайди. Шунга аҳамият берингки, ҳар бир ҳолатда бир ёки бир неча мақсадлар бир вақтнинг ўзида келиши мумкин.

  • Маҳсулот ва хизмат турларини тақдим этиш. Биз сизнинг шахсий маълумотларингиздан сизга маҳсулот ва хизмат турларимизни тақдим этишимиз, сизнинг буюртмангиз устидан ишлаш ва Nokia билан сизнинг ўртангизда имзоланган шартномани бажариш учун керак бўладиган бошқа ишларни амалга ошириш, маҳсулот вам хизмат турларимизни хавфсизлиги ва функционаллиги таъминлаш, сизнинг шахсингизни аниқлаш, шунингдек турли хил фирибгарлик ва хизмат вазифасини суъистемол қилиш ҳолатларини олдини олиш ва аниқлаш мақсадида фойдаланишимиз мумкин.
  • Маҳсулот ва хизмат турларини ишлаб чиқариш. Биз шунингдек сизнинг маълумотларингиздан маҳсулотларимиз ва хизмат турларимизни ишлаб чиқаришда фойдаланишимиз мумкин. Шундай бўлсада, кўпгина ҳолатларда ушбу мақсадлар учун биз фақат жамланган(йиғма) ва статистик маълумотлардан фойдаланамиз. Биз маълум бир Nokia маҳсулот/ёки хизмат туридан фойдаланганингиз асносида йиғилган шахсий маълумотларни бизда мавжуд бўлган бошқа шахсий маълумотлар билан биргаликда, уйғунликда кўриб чиқишимиз мумкин, фақат бошқа мақсадлар учун олинган шахсий маълумотлар бундан мустасно.
  • Сиз билан алоқа. Биз сизнинг шахсий маълумотларингиздан сиз билан алоқа ўрнатиш мақсадида фойдаланишимиз мумкин, масалан сизга муҳим хабарномаларни ёки маҳсулотимиз ёки хизмат турларимиз ҳақида шунга ўхшаш бошқа хабарларни жўнатиш ёки мижозларга хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан сиз билан боғланиш учун фойдаланамиз.
  • Маркетинг ва тавсияномалар. Биз сизнинг шахсий маълумотларингиздан индивидуаллаштирилган таклифларни тайёрлаш ва сизга эн мақбул хизмат турларини тақдим этиш мақсадида фойдаланишимиз мумкин, масалан, тавсиялар бериш ёки хизмат турларимизда индивидуаллаштирилган мундарижа ва рекламани чиқариб қўйиш учун фойдаланамиз. Бу Nokia ва учинчи шахсни тасвирини ўзида мужасам этиши мумкин. Биз сизнинг шахсий маълумотларингиздан тўғридан тўғри маркетинг изланишларда ёки тадқиқот мақсадида фойдаланишимиз мумкин, масалан бозорни тадқиқот қилишда ва шунингдек амалдаги қонунчилик доирасида биз томондан таклиф этиладиган янги маҳсулот, хизмат турлари ёки реклама акциялари ҳақида сизга мурожаат этишимиз мумкин.

Nokia мосламасидан дастлабки фойдаланиш

Сизнинг мосламангиздан келиб чиққан ҳолда ундан дастлаб ки фойдаланишда сиз учун Nokiaни Руйхатга олиш ёзуви (NokiaAccount) ойнаси яратилади ёки сиздан ўзингизни аллақачон мавжуд бўлган Nokiaни Руйхатга олиш ёзуви ойнасига кириш талаб этилади. Активлаш жараёнида сизнинг фойдаланувчи исмингиз, электрон почтангиз манзили, мобил рақамингиз, мобил мосламани ноёб идентификатори, абонентни аниқловчи маълумот Nokia га юборилади ва биз уни сизнинг Nokiaни Руйхатга олиш ёзуви билан қўшишимиз мумкин. Бундай бирлашган маълумот сизнинг дастурлаш мосламаларига баъзи лицензияларга ва кафолатга эга бўлишингизни фаоллаштиради ва сизга шахсий хабарларни, масалан электрон почта орқали хабарлар, матнли ва бошқа хабарларни жўнатиш учун ишлатилади. Улар Nokia маҳсулотлари ва хизмат турлари ҳақида маълумотларни, масалан йўриқномалар ва бизнес таклифларни ўзида мужассам этиши мумкин. Nokia хизмат кўрсатиш маркази билан боғланган ҳолда ёки мосламада мавжуд ўрнатилган профилни бошқариш йўриқномалари орқали, мосламани ишга туширгандан кейин олган маълумот ёки мосламада мавжуд бўлган йўриқномага асосан, .cиз бундай хабарларни олишга ҳар қандай вақтда ёзилишдан тўхташингиз мумкин. Олинган маълумотлар, шунингдек индивидуаллаштирилган мундарижани акс этириш учун ва Nokia маҳсулот ва хизмат турларини яхшилаш учун ишлатилади. Юқорида келтирилган маълумотлар, шунингдек мосламани дастурлаш вазифаларини янгилаш мақсадида ишлатилади.

Биз шахсий маълумотларни тарқатмизми?

Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни сотмаймиз, ижарага бермаймиз ва учинчи шахсга ошкор этмаймиз фақат қуйида келтирилган битимлар асносида маълумотларингизни тарқатишимиз мумкин.

  • Сизнинг розилигингиз ва алмашиш тарздаги ижтимоий хизмат турлари. Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни фақат сизнинг розилик билдиришингиз билан тарқатишимиз мумкин. Баъзи хизмат турлари сизга ўзингизни шахсий маълумотларингизни бошқа хизмат тури фойдаланувчиларига тақдим этишингиз имконини беради. Сиздан илтимос, бошқа фойдаланувчилар учун кириш очиқ бўлиб қолиши мумкин бўлган шахсий маълумотларингиз ёки бошқа маълумотларингизни ошкор этишдан олдин ўз қарорингизни яхшилаб ўйлаб кўринг.
  • Nokia компанияси ва унинг шўъба вакиллари. Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни мазкур Сиёсатда таърифланган Nokia учун шахсий маълумотларни ишлаш мақсадларда фаолият олиб борадиган Nokia компаниясига ва унинг шўъба вакилларига юборамиз. Бу ўз ичига, масалан, сизнинг етказиб берувчингиз орқали тармоқ хизмат турлари ҳисобини чиқариш ёки, бошқа қилиб айтганда сизнинг харидларингизни етказиб бериш, хизмат кўрсатиш, жумладан мижозларга хизмат кўрсатиш, мижозларн маълумотларини бошқариш ва таҳлил қилиш, кредитга лаёқатлилигини текшириш, маркетинг тадқиқотларни олиб бориш, маркетинг фаолиятини ва бошқа шунга ўхшаш компанияларини бошқаришни олади. Агарда сиз биздан Nokia етказиб бериш тармоқ хизмат тури режасидаги маҳсулотни харид қилсангиз, ушбу турдаги хизмат турини сизга тақдим этилиши учун бизга сизнинг тармоқ хизмат тури операторингиз билан маълумот алмашиш талаб этилади.

    Биз ўзимизнинг ҳамкор шерикларимиз билан ҳамкорликдаги маркетинг ва бошқа битимлар олиб боришимиз мумкин, масалан сизнинг мобил операторингиз билан. Такрорий ва кераксиз битимларни олдини олиш ва сизга йўналтирилган хабарни созлаш учун бизга Nokia да йиғилган маълумотни шериклар томондан йиғилган маълумот билан солиштириш фақат қонунчиликда рухсат этилган ҳолатларда талаб этилади.

    Бундай вакиллик тараф компаниялари сизнинг шахсий маълумотларингиздан бошқа бирор бир мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар. Биз улардан Мазкур Сиёсат доирасида фаолият юритишларини талаб қиламиз ва сизнинг шахсий маълумотларингизни керакли хавфсизлик чоралари сифатида ҳимоя этишларини сўраймиз.
  • Шахсий маълумотларни халқаро миқёсда тарқатиш. Маҳсулотларимиз ва хизмат турларимизни тақдим этишда дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган ресурслар ва серверлардан фойдаланиш мумкин. Шу сабабли бизнинг маҳсулотларимиз сиз фойдаланадиган давлат чегаралари орқали мамлакатнинг ташқи ҳудудларига тарқалиши мумкин, жумладан шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш махсус қонунлари мавжуд бўлмаган Европа иқтисодий зонасида бўлмаган мамлакатларда ёки маълумотларни ҳимоя этишни бошқа юридик чора тадбирлари ўрнатилган масалан АҚШ. Бундай ҳолатларда биз сизнинг шахсий маълумотларингизни ҳимоясини қонуний тарзда ҳимоялаш кафолатини таъминлаш ва амалдаги қонунга мувофиқ сизнинг шахсий маълумотларингиз ҳимоя этиш мақсадида тегишли зарурий чораларни кўрамиз. Масалан, Биз керакли ҳукумат органлари томонидан тасдиқланган(зарурат тўғилганда) стандарт(меъёрий) битимлардан фойдаланишимиз мумкин, шунингдек ахборот хавфсизлиги бўйича бошқа зарур техник ва ташкилий чора тадбирларни бажарилишини талаб этишимиз мумкин.
  • Мажбурий(муҳим) ошкоралик. Қонуний ошкор этилиши муҳим бўлган ҳолатлар бу сизнинг шахсий маълумотларингиз маълум бир ҳукумат органлари ёки учинчи шахсларга, масалан мамлакатлардаги аҳлоқни тузатиш органларига, ички ишлар вазирлигига, ўзимиз шу ерда фаолият олиб бораётган ва бизнинг номимиздан фаолият юритаётан шўъба компанияларга ошкор этишимиз талаб этилади. Биз шунингдек амалдаги қонунчиликка риоя этган ҳолда, Nokia ни қонуний манфаатларини ҳимоя этиш мақсадида сизнинг шахсий маълумотларингизни ошкор этишимиз ёки бошқа усуллар ёрдамида ишлатишимиз мумкин, масалан фуқаролик ва жиноий суд ишларини маълум тартибда ҳал этиш жараёнларида.
  • Қўшилиш ва сингдириш. Агар биз бизнесимизни савдо, харид қилиш, қўшилиш ёки қайтадан ташкил этиш тўғрисида қарорини у ёки бошқа мамлакатда қабул қилсак, бу бизлардан шахсий маълумотларни потенциал ва фактик(аниқ) харидорларга ва уларнинг консультантларига ошкор этиш талаб этади.

Болалар тўғрисида маълумот тўплашга биз қандай муносабатда бўламиз?

Nokia маҳсулотлари ва хизмат турларида ёш бўйича чекловлар йўқ. Nokia болаларнинг ота оналари ёки ҳомийлари(васийлари) розилигисиз ҳеч қандай маълумот йиғмайди. Nokia бизнинг веб саҳифаларимизда интернет хизмат турларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича қўлланмаларни нашр этади.

Маълумотлар сифатига қандай фикр билдирамиз?

Биз ўзимизда сақланаётган шахсий маълумотларни аниқлилигини сақлаш ва кераксиз ва хато шахсий маълумотларни йўқотиш учун оқилона чора тадбирларни қўллаймиз.

Nokia ни баъзи хизмат турлари ва маҳсулотлари фойдаланувчи профилини бошқариш имконин беради, шунинг учун ўзингизни шахсий маълумотларингизни тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун биз вақти вақти билан текширишингизни тавсия қиламиз. Шуни ёдда тутингки, биз томондан тақдим этилган шахсий маълумотларингиз янгиланишида бирор бир ўзгариш ҳолатларида фақат сиз жавобгардирсиз.

Шахсий маълумотларни ҳимоя этиш учун биз қандай чора-тадбирларни қўллаймиз?

Маҳсулотларимиз ва хизмат турларимиз яратишда биз алоҳида эътиборимизни шахсий ҳаёт ҳимояси ва хавфсизлигига қаратамиз. Биз шахсий ҳаёт ва хавфсизлик масалалари бўйича маълум бир мажбуриятларни белгиладик. Биз ички сиёсатимиз ва қоидаларимизни керакли мақбул фаолиятларни танлаган ҳолда амалга оширамиз жумладан хавф хатарни бошқаришни тезкор ва олдиндан хабар берадиган фаолиятларни, ахборот ҳимояси техникаси, ўргатиш ва баҳолаш ишларини бажарамиз. Биз онлайн маълумотларини хавфсизлиги ва уларни физик ҳимояси, маълумотлар ишлов бериш натижасида йўқолиши ва бошқа шунга ўхшаш хавф хатарларни олдини олишда тегишли чора тадбирлар кўриб қўйганмиз. Биз шунингдек шахсий маълумотлар базамизга чекланган киришларни жорий этганмиз, биз масъул вакиллик шахсларга ёки органларга фақат асосланган жиддий сабабларга кўра бундай маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини берганмиз .

Cookies ва веб-маёклардан қандай фойдаланамиз? ?

Cookies – кичкина матнли файллар бўлиб, улар сервер орқали бизнинг компютерга юборилади. Биз Cookies лардан сизга сайтдан фойдаланишни осонлаштириш ва қулайлаштириш учун фойдаланамиз. Cookies файллари сизнинг олдинги фаолиятларингизни эслаб қолади масалан харидорни виртуал саватчасига қўйган маҳсулотни эслатади. Cookiesни доимий файллари сизнинг ўрнатмаларингизни бир неча вақт сақланиб туриши учун ишлатилади , масалан бизнинг веб сайтимизда созлашларни хусусийлаштириш. Cookies файллари манзилли реклама ва тавсияномаларни акс этириш учун ишлатилади, масалан бир хил рекламани бир неча марта намоён бўлишини олдини олиш учун ишлатилади. Бундан ташқари, Cookies ўсиш суръати бўйича компанияни фаоллигини белгилаш ва реклама компаниялар учун, шунингдек бизнинг маҳсулотларимиз ва хизмат турларимизни такомиллаштириш учун ишлатилади.

Бизнинг айрим интернет-сайтларимизда Nokia веб-маёклардан (ёки “пиксел теглари”дан) фойдаланиши мумкин, аммо биз улардан конкрет фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш учун фойдаланмаймиз. Веб- маёклардан одатда график тасвирларни ўзида акс этади ва улар интернет-сайтга киритилади ва сайтга кирганлар ва/ёки маълум бир Cookies файлларга кириш сонини аниқлайди. Бу маълумот бизнинг хизматларимизни мукаммалаштириш учун фойдаланилади. Одатга кўра, веб-маёклар стандарт интернет боғланишида сизнинг браузерингиз тақдим этаётган ахборотдан бошқа маълумотни йиғмайди. Агар сиз Cookies ни ўчириб қўйсангиз, веб-маёклар сизнинг конкрет аниқ ҳаракатларингизни бошқа кузата олмайдилар. Шундай бўлсада, улар аввалгидек сизнинг IP-манзилингиздан мурожаатлар тўғрисида маълумотларни йиға оладилар.

Nokia нинг айрим интернет-сайтларида ёки иловаларида Flash (FlashCookies) маҳаллий умумий объектлар ёки HTML5 веб-омбори каби маҳаллий умумий объектлар ишлатилиши мумкин. Cookies файллари қандай мақсадда ишлатилса маҳаллий умумий объектлар ҳам шу мақсадда ишлатилади, лекин одатда бу объктлар Cookies браузерга нисбатан кўпроқ турли типдаги маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, маҳаллий умумий объектларни сақлашни бошқариш учун, шу жумладан, маҳаллий умумий объектларни фақат маълум бир веб-сайтларда ўчириш ёки барча веб-сайтларда маҳаллий умумий объектларни сақлашни ўчириш учун, Flash да “Flash плеерини созлаш менеджери”дан фойдаланишингиз мумкин.

Nokia нинг айрим веб-сайтлари реклама намойиши учун тарафлама реклама технологияларидан, масалан DoubleClick, фойдаланишади. DoubleClick сизнинг Nokia веб-сайтига ёки бошқа веб-сайтларга киришингиз тўғрисида маълумот тўплаш учун Cookies файлларини ишлатади. Ушбу маълумот Nokia веб-сайтида ёки бошқа веб-сайтларда рекламани намойиш этиш учун ишлатилади. Тўпланган маълумот шахсни тўғридан-тўғри аниқламайди, DoubleClick эса бу маълумотни учинчи шахслар орасида тарқатмайди. Сиз cookiesDoubleClick файлларини қабул қилишни истаган вақтингизда cookie-файл ўчириш DoubleClick дан фойдаланган ҳолда ёки http://networkadvertising.org/ манбаси орқали рад этишингиз мумкин.

Браузерларнинг кўпчилиги Cookies файлларини ўчириш ёки улардан фойдаланишга рухсат бериш имконини беради. Сиз шунингдек, агар браузерингиз бунга имконият берса, Cookies файлларини ўз компьютерингиздан ўчиришингиз мумкин. Агар сиз Cookies ни ўчирсангиз, бизнинг хизматларимизнинг маълум бир бўлимларини ишлата олмаслигингиз мумкин ва сookie-файлни қайтадан юклашингизга тўғри келади.

Сизнинг қандай ҳуқуқларингиз мавжуд?

Сиз ҳақингизда қандай шахсий маълумотларга эга эканлигимизни билишга ҳаққингиз бор. Сиз барча тўлиқ бўлмаган, ноаниқ, кераксиз ёки эскирган шахсий маълумотларни ўчириш ёки янгилаш ҳуқуқига эгасиз. Тўғридан-тўғри маркетинг ёки бозорни ўрганиш мақсадида сизнинг шахсий маълумотларингизнинг биз томондан қайта ишланишини тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Шундай бўлсада, агар сиз Nokia томонидан маркетинг материаллари ёки бошқа хабарларни олишни рад этсангиз, биз бизнинг маҳсулотлар ва хизматларимиз ҳақидаги муҳим хабарларни Сизга юбориш ёки бу мақсадда сиз билан боғланиш ҳуқуқига эгамиз.

Сиз пастроқда келтирилган манзилга мурожаат қилган ҳолда ўз ҳуқуқларингизни амалга оширишингиз мумкин. Айрим ҳолларда (айниқса, агар Сиз ўз шахсий маълумотларингизни ўчиришни ёки уларнинг қайта ишланишини тўхтатишни истасангиз) бу сизга бошқа хизмат кўрсата олмаслигини ҳам англатиши мумкин. Диққат қилинг, Сизнинг сўровларингизни бажариш учун Nokiaда Сизнинг шахсингизни аниқлаш ва қўшимча маълумот сўраш зарурати туўилиши мумкин. Бундан ташқари, амалдаги қонунчилик Сизнинг ҳуқуқларингизга тегишли чеклашлар ва бошқа шартларни белгилаши мумкинлигига эътибор беринг.

Юқорида кўрсатилган мақсадлар учун биз профилни бошкаришнинг қулай воситаларидан, масалан Nokia қайд ёзувидан, фойдаланишни тавсия қиламиз, чунки бундай воситалар кўпинча Сизнинг шахсий маълумотларингизга тўғридан-тўғри кира олишингизни таъминлайди ҳамда уларни самарали бошқаришингизга имкон яратади.

Сизнинг шахсий маълумотларингизни администратори(маъмури) ким ?

Сизнинг шахсий маълумотларингизни маъмури сифатида Nokia бирлашмаси (CorporationofKeilalahdentie 4, 02150 Espoo, Finland)

Бундан ташқари, шахсий маълумотлар администратори вазифасини Nokiaнинг Сизга махсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчи шўъба корхонаси бажариши мумкин. Аниқ бир администраторни белгилаш ва у билан боғланиш бўйича маълумотга эга бўлиш учун Сиз бундай маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш шартларини ўрганиб чиқишингиз ёки Nokia нинг интернет-сайтларида келтрилган боғланиш маълумотларидан фойдаланишингиз мумкин.

Nokia нинг шахсий ҳаёт ҳавфсизлиги бўйича амалиётларига (тажрибаларига) тегишли масалалар бўйича Сиз биз билан қуйидаги манзил орқали боғланишингиз мумкин:

Nokia Corporationc/o PrivacyKeilalahdentie 402150 EspooFinland

АҚШ нинг “ҳавфсиз порт” принципига асосланган Интернетта махфий маълумот ҳавфсизлиги дастури

NokiaInc., 102 CorporateParkDrive, WhitePlains, NY 10604 USA АҚШ Савдо вазирлиги томонидан ўрнатилган “хавфсиз порт”асосан Интернетдаги ахборот махфийлиги ҳимояси қоидасига амал қилади бунда маълумотларни Европа иттифоқи мамлакатлари ва Швейцариядан АҚШ га тақдим этишда хабарномалар, танлаш, маълумотларни тарқатиш, хавфсизлиги, маълумотларни бутунлиги, кириш ва чиқиш ҳаммаси ушбу дастурда руйхатга олинган.. Агарда сизда бирор бир масала юзасидан савол тўғилса ёки Nokia ушбу хавфсиз порт принципига асосланган ахборот махфийлиги дастурида иштироки тўғрисида хавотирланишлар пайдо бўлса илтимос биз билан боғланинг.:

Nokia Inc.102 Corporate Park DriveWhite Plains, NY 10604 USAAttention: Legal Director, North America(Шимолий Америка)

Агар сизнингча NokiaInc. маълумотлар ҳавфсизлиги бўйича Сизни қизиқтираётган масалаларга етарлича эътибор қаратмаётган бўлса, у ҳолда сиз Европа Иттифоқининг маълумотлар ҳавфсизлиги бўйича комиссияси билан қуйидаги манзил орқали боғланишингиз мумкин: Бельгия Брюссель, Люксембург (Data Protection Panel Secretariat, RuedeLuxembourg 46 (01/126) B-1000 Brussels, BELGIUM) ва сайтини зиёрат қилишингиз мумкин http://circa.europa.eu/Public/irc/secureida/safeharbor/home.

Мазкур махфийлик сиёсатининг ўзгариши

Nokia вақти-вақти билан исталган пайтда ва олдиндан хабар бериб ёки хабар бермасдан ушбу сиёсатни ўзгартириши ёки мазкур интернет-сайтини ўзгартириши, модификациялаши ёки унга киришни таъқиқлаши мумкин. Ушбу Сиёсатга муҳим номувофиқ ўзгартиришлар киритилиши ҳолларида Nokia ушбу ҳужжат бошида ҳамда интернет-сайтининг бош саҳифасида бундай ўзгартиришлар ҳақидаги хабарни 30 кунга киритади. Биз, шу каби ҳар қандай ўзгартиришлар ҳақида маълумотга эга бўлиш учун вақти-вақти билан ушбу Сиёсатни кўздан кечиришни тавсия қиламиз.